M300 · B22,5
24 m³ · насос билан
«Хон Сарой» қурилиши
Бетон заводлари учун бошқарув тизими
Буюртмадан миксернинг ёқилғисигача, ҳом ашё омборидан бош китобгача — битта тизим. Дафтар ва Excel ўрнига ҳар бўлим ўз экранида, сотувчи, ҳайдовчи ва мижоз — телефонида ишлайди. Директор эса пул қаерда эканини шу дақиқада кўради.
Бир иш куни ичида жавоб берамиз.
M300 · B22,5
24 m³ · насос билан
«Хон Сарой» қурилиши
Миксерлар
Лаборатория сертификати
M300 · намлик тузатилди · ретсепт №14
QR орқали тасдиқланади
Бугун
Бу ҳолатлар ҳар бир бетон заводида такрорланади. Улар кўринмайди, чунки қоғозда ушлаб бўлмайди. Лекин ой охирида уларнинг суммаси фойдангиздан чиқиб кетади.
Миксер қанча юрди, қанча ёқилғи олди, қайси АЁҚШда — ҳеч ким аниқ билмайди.
Ҳар тўлдириш ҳайдовчи, машина ва рейс билан боғланади. АЁҚШ билан олди-берди автоматик.
Қум ва шағалнинг намлиги ҳисобга олинмаса, ҳар кубга ортиқча цемент кетади.
Лаборатория намликни киритади, ретсепт партия учун автоматик тузатилади.
Ким қанча қарз, қачон тўлаган, қайси буюртма ёпилмаган — дафтарда қолади.
Ҳар мижоз учун олди-берди китоби, тўлов тақсимоти ва сотувчи мониторинги.
Насос хизмати, узоқ масофа, кутиш вақти — кўпинча ҳисоб-фактурага тушмайди.
Тариф зоналари, насос ишлари ва қўшимча кира буюртмага автоматик қўшилади.
КППдаги тарози қоғози, омбор дафтари ва таъминотчи ҳисоби ҳеч қачон бир-бирига тўғри келмайди.
КПП кирим тарозидан ҳом ашё омборига партия бўлиб ўтади, таъминотчи билан олди-берди дарҳол янгиланади.
Омборда қанча тайёр маҳсулот бор, қанчаси сотилган, қанчаси «кейин тўлайди»га кетган — ноаниқ.
Тайёр маҳсулот омбори кирим-чиқим билан, сотув эса мижоз китобига тўғридан-тўғри ёзилади.
Foundit ERP билан бу рўйхат ёпилади: ҳар бир сўмнинг қаердан келиб, қаерга кетгани кўринади.
Завод худди шундай ишлашда давом этади. Фарқ — нима қоғозда қолиб, нима тизимда кўринишида.
| Анъанавий усул | Foundit ERP билан | |
|---|---|---|
| Буюртма | Телефон, дафтар, операторга оғзаки топшириқ | Сотувчи иловасидан буюртма — оператор навбатига автоматик тушади |
| Мижоз қарзи | «Эслаб қоламиз», ой охирида баҳс | Ҳар мижознинг олди-берди китоби, буюртма тўланмагунча кўриниб туради |
| Ёқилғи | Чеклар тўплами, литр ҳисоби йўқ | Ҳар тўлдириш рейсга боғланган, машина бўйича литр/км |
| Ҳом ашё | Тарози қоғози ва омбор дафтари тўғри келмайди | КПП тарозидан омбор партиясига автоматик, таъминотчи ҳисоби янгиланади |
| Намлик | Кўз билан чамалаб, цемент ортиқча | Лаборатория киритади, ретсепт партия учун тузатилади |
| Тайёр маҳсулот | Омбор қолдиғи тахминий, сотув дафтарда | Кирим-чиқим партия бўйича, сотув мижоз китобига ёзилади |
| Касса | Икки дафтар, «тузатиб қўямиз» | Бош китобда икки томонлама ёзув, ўзгартирилмайди — сторно қилинади |
| Ойлик ҳисобот | Бухгалтер 3 кун Excel йиғади, фойда тахминий | Фойда-зарар ва баланс исталган кунда, бир тугма билан |
| Директор | Қўнғироқ қилиб сўрайди, кечқурун билади | Телефонда реал вақтда: сотув, тушум, қарз, миксерлар |
Ҳар бўлим фақат ўзига керакли экранларни кўради. Маълумот бир марта киритилади ва бутун занжир бўйлаб ўтади: сотув → лаборатория → оператор → логистика → омбор → молия.
Бетон буюртмалари ва тайёр маҳсулот сотуви, мижозлар, прораблар, тўловлар тарихи, сотувчилар мониторинги.
Бетон маркалари, ретсептлар, намлик текшируви, кимёвий қўшимчалар ва QR сертификат.
Ишлаб чиқариш навбати: қайси буюртма, қайси ретсепт, қанча партия. Оператор KPI.
Етказиб бериш, насос хизмати, автопарк, АЁҚШ ва ёқилғи таҳлили, ҳайдовчи иловаси.
КПП тарози кирими, цемент, қум, шағал ва қўшимчалар партиялари, таъминотчилар билан олди-берди, ҳом ашё сотуви.
Тайёр маҳсулот кирими ва чиқими, қолдиқ, сотувга узатиш, инвентаризация.
Эҳтиёт қисмлар ва сарф материаллари: буюртма, қабул, омбор, асосий воситалар амортизацияси.
Касса ва банк, харажат сўровлари, мижоз ва ҳамкорлар билан олди-берди, ходимлар қарзи.
Умумий статистика, фойда-зарар, ҳисоблар режаси, баланс, инвесторлар.
Ходимлар базаси, иш варақаси, маош ва KPI, PDF ҳисоб варақаси, вакансиялар.
Вазифалар (Kanban), роллар ва рухсатлар, аудит журнали, билдиришномалар.
Тизим завод одамлари учун ёзилган: диспетчер, кассир, оператор, ҳайдовчи. Ёши улуғ ходим ҳам биринчи кундан ишлай олади.
Оператор фақат навбатни кўради. Кассир фақат кассани. Ортиқча меню йўқ, адашадиган жой йўқ.
Ҳар тугма нима қилишини ўзи айтиб туради: «Тасдиқлаш», «Тўкилди», «Тўлов қабул қилиш». Инглиз тили керак эмас.
Ҳайдовчи, прораб ва сотувчи компьютерга ўтирмайди. Улар ишлатадиган нарса — ўз телефони.
Ҳар бўлим учун ўз иш жойида ўргатамиз. Савол туғилса, Telegramда бир хабар билан жавоб берамиз.
Хато қилиб бўлмайдиган қилиб қурилган: тизим нима етишмаётганини ўзи кўрсатади ва нотўғри амални ўтказмайди.
Завод офисдан ташқарида ҳам ишлайди. Сотувчи обьектда, ҳайдовчи йўлда, мижоз ўз телефонида — ҳаммаси битта тизимга ёзилади.
Янги буюртма
M300 · 24 m³
«Хон Сарой» · қарз: 12 400 000
Сотувчи
Буюртма обьектнинг ўзида яратилади: марка, ҳажм, насос, манзил. Мижознинг баланси ва нарх тарифи кўз олдида.
Рейс №1842
Хон Сарой · 14 км
Ёқилғи: 45 л · Petrol Plus
Ҳайдовчи
Рейс телефонга тушади, манзил харитада. Ёқилғи тўлдириш белгиланади, обьектда тўкилгани тасдиқланади.
Буюртмангиз йўлда
01 337 ABA · 12 дақиқа
Сертификат: M300 ✓
Мижоз
Мижоз буюртма беради, миксер қаердалигини кўради, QR сертификатни текширади ва қарзини билиб туради. Прораб кешбекини шу ерда йиғади.
Завод эгалари биринчи ҳафтада энг кўп фойдаланадиган олтита нарса. Ҳар бирини босиб кўринг.
Sotuv
186 m³
Tushum
112,4 mln
Qarz
−48,3 mln
Бугунги завод битта экранда
Сотув, тушум, мижозлар қарзи, йўлдаги миксерлар — реал вақтда, телефондан. Қўнғироқ қилиб сўраш шарт эмас.
Тизим учта бот ва Mini App билан келади. Прораб ва номзод тизимга кирмайди — Telegramда ишлайди.
Ҳар буюртма учун балл, мукофотлар каталоги, харидлар тарихи. Прораб сизнинг заводингизни танлаши учун сабаб.
Буюртма тасдиқланди, миксер чиқди, тўлов тушди — керакли одамга дарҳол хабар.
Вакансия эълонлари, анкета саволлари, номзод билан ёзишмалар ва офис манзили харитада.
Asterisk АЦ билан интеграция: мижоз қўнғироғи ўз сотувчисига йўналтирилади.
Заводни тўхтатмаймиз. Бўлимлар бирин-кетин ўтади, аввалги тизим параллел ишлаб туради.
Заводга келамиз, буюртмадан тўловгача бўлган жараённи ёзиб оламиз, пул йўқолаётган жойларни кўрсатамиз.
Филиаллар, бўлимлар, роллар, бетон маркалари, ретсептлар, тарифлар ва ҳисоблар режаси киритилади.
Сотув ва оператор биринчи, кейин логистика, омбор ва лаборатория, охирида молия. Ҳар бўлим учун ўқитиш.
Биринчи ой ёпилиши биз билан. Кейин — янгиланишлар ва қўллаб-қувватлаш Telegram орқали.
Нарх заводнинг ҳажми ва бўлимлар сонига боғлиқ. Аудитдан кейин аниқ таклиф берамиз — яширин тўловларсиз.
Алмаштириш шарт эмас. Foundit ERP операцион тизим: буюртма, ишлаб чиқариш, логистика, омбор. Бухгалтерия учун Excel экспортлари 1C га юкланади. Кўп заводлар вақт ўтиб молияни ҳам кўчиради, чунки бош китоб шу ерда тайёр.
Улар ишламайди ҳам. Ҳайдовчи иловаси телефон учун, оператор экрани эса битта рўйхат: навбатдаги буюртма ва ретсепт. Прораблар умуман Telegramда.
Сизнинг номингиздаги серверда (Ўзбекистон ёки ўзингиз танлаган жой). Кунлик захира нусха, HTTPS, ролларга кўра кириш, ҳар амал аудит журналида.
Тизим кўп филиалли: компания → филиал → бўлим → лавозим. Ҳисоботлар филиал бўйича ҳам, умумий ҳам чиқади.
Интерфейс ўзбек тилида. Рус ва инглиз тиллари буюртма асосида қўшилади.
Оддий завод учун 3–5 ҳафта. Сотув ва оператор биринчи ҳафтадан ишлай бошлайди.
Рақамингизни қолдиринг. Бир иш куни ичида қўнғироқ қиламиз, демо кўрсатамиз ва бепул аудит санасини келишамиз.
Telegramда ёзиш